Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:15

Чехиядаги сайловда "Москва ва Пекиннинг дўсти" президентликка қайта сайланди


26-27 январ кунлари Чехияда президентлик сайловининг иккинчи давраси ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра, Чехиянинг амалдаги президенти Милош Земан 51 фоиздан кўпроқ овоз қозониб, ғолиб чиқди.

Унинг рақиби Чехия Фанлар Академиянинг собиқ раҳбари Иржи Драгош 49 фоиз овоз қозонди.

74 ёшли Милош Земан Россия ва Хитойнинг дўсти сифатида кўрилади.

68 ёшли Иржи Драгош эса Европа Иттифоқи тарафдоридир.

Драгош тарафдорлари Земанни россияпарастликда ҳам айблашади.

Сайловнинг биринчи даврасида Земан овоз бериш учун сайлов участкасига келганида ярим яланғоч аёл "Земан – Путиннинг проституткаси" дея бақириб унга ташланганди.

XS
SM
MD
LG