Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 13:09

"Ўзбеккино" агентлиги "Матизнинг саргузаштлари" номли мультфильмни суратга олади


"Ўзбеккино" миллий агентлиги тез орада "Матизнинг саргузаштлари" номли кўп қисмли мультфильмни суратга олишга киришди.

Бу ҳақда агентлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Бадиий кенгаш Исмоил Шомуродовнинг сценарийсини тасдиқлаган.

Мультфильмнинг қаҳрамонлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллардир. Бош қаҳрамон эса - кичкинтой "Матиз".

Хабарда айтилишича, ҳозир мультфильмнинг биринчи 6 қисмини ишлашга киришилган. Бу йилнинг охиригача мультфильмни экранларга чиқариш режаланган.

XS
SM
MD
LG