Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 10:10

Кобулда Толиблар уюштирган ҳужум қурбонлари сони 103 кишига етди


Кобулдаги терактда жароҳатланганлар, 27 январь, 2018-йил.

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида бомба ҳужуми оқибида камида 103 киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса ортидан 28 январ Афғонистонда мотам куни, деб эълон қилинди.

Афғон расмийларига кўра, 27 январь куни тушдан кейин Кобул марказидаги одамлар кўп тўпланган жойда худкуш бомба ҳужуми оқибатида ўлганлар сони 103 кишига етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Воҳид Мажрўҳнинг 28 январь куни хабар қилишича, ҳужум вақтида ярадор бўлган кишилар сони 191 нафарга етган. Расмийлар олдинроқ уларнинг сони 151 киши эканини билдирган эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп барча мамлакатларни ушбу ҳужумни уюштирган Толибларга қарши “кескин чора” кўришга чақирди.

"Мен бугун Кобул шаҳрида ўнлаб бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритган ва юзлаб кишиларни ярадор қилган қабиҳ бомба ҳужумини кескин қоралайман. Ушбу қонли ҳужум бизнинг ҳам, афғон ҳамкасбларимизнинг ҳам террорчиликка қарши курашга бўлган қатъиятимизни оширди", деди Трамп 27 январь куни тарқатган баёнотида.

Ҳудкуш ҳужуми Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг эски биноси олдида, Европа Иттифоқи ваколатхонасига яқин жойда рўй берди.

Ҳужумчи тез ёрдам машинасини портлатгич билан тўлдириб, жамоат транспорти учун ёпиқ бўлган дипломатик кварталга ўтган ва портлатгични ҳаракатга келтирган.

Афғон полициясига кўра, ҳудкуш назорат пунктидан ўтаётганида тез ёрдам машинасида бемор борлигини айтган.

Иккинчи назорат пунктига келганида хавфсизлик хизмати ходимлари уни тўхтатишган, ҳудкуш эса шу пайт портлатгични ҳаракатга келтирган.

XS
SM
MD
LG