Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 13:07

Москвада президентликка сайловни бойкот қилишга чақирган Навальний қўлга олинди


Москвадаги намойишлар, 28 январь, 2018-йил.

Мухолифат тарафдорларини шу йил март ойида Россия президетлигига бўладиган сайловларни бойкот қилишга чақирган Алексей Навальний Москвада бўлаётган намойишлар чоғида қўлга олинди.

OVD-Info ноҳукумат порталининг хабар қилишича, Навальний билан бирга унга Твер кўчасида ҳамроҳлик қилаётган яна бир неча киши ушланган.

28 январь куни Навальний тарафдорлари Москве ва Санкт-Петербург, шунингдек, Владивосток, Новосибирск, Томск, Омск, Магадан, Якутск, Кемерево, Курган, Барнаул, Екатеринбург, Самарака каби шаҳарларда намойишга чиқди.

Владивостокда юзлаб одам бош майдонга йиғилиб, "Мен эркин танлов бўлган сайловдагина қатнашаман!", "Путин Россиянинг келажагини еб-битирмоқда!" дейилган шиорларни кўтариб чиқишди.

Москва ва Санкт-Петербургдаги намойишларда юзлаб одам иштирок этаётгани хабар қилинди.

Навальний 2018 йилнинг мартида Россия президентлигига бўладиган сайловларга қўйилмагач, аҳолини бу тадбирни бойкот қилишга чақирди. Навальнийга кўра, номзодини президентликка қўйишдан маҳрум қилиш ҳақида суд қарори ноқонуний, Россиядаги сайловлар эса адолатсиздир.

XS
SM
MD
LG