Линклар

25 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:19

Мирзиёев Қашқадарёда бир йил аввал берган топшириқлари ижросини текширди


Мирзиёев Қашқадарёда, 28 январь, 2018-йил.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни Қашқадарё вилоятига сафар қилди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Мирзиёев 2017 йилнинг 24-25 февраль кунлари вилоятга сафар қилиб, "ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди". Бу галги сафарида президент ана шу топшириқлар ижросини кўздан кечирган.

Расмий хабарда айтилишича, кун давомида президент Яккабоғ туманидаги "Дармон шарбати" мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонасига борган. Корхонада вилоятда "2018-2019 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш лойиҳалари тақдимоти" бўлиб ўтган.

Бундан ташқари, президент Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида жойлашган "Дорут тиловат" мажмуасини зиёрат қилган. Хабарда келтрилишича, "Дорут тиловат" мажмуаси Кўк гумбаз масжиди, Шайх Шамсиддин Кулол, Гумбази Сайидон мақбаралари ва ҳужралардан иборат бўлиб, улар, асосан, XIV аср охири XV асрнинг биринчи ярмида бунёд этилган".

Қашқадарё вилояти ҳақида ЎзА шундай маълумотномани хабарига илова қилди:

Қашқадарё вилояти 1924 йил 1 ноябрда ташкил топган. Аҳолиси сони 3 миллион 148 мингдан зиёд. Умумий ер майдони 28 минг квадрат километр. Вилоятда 182 минг гектардан зиёд экин майдони мавжуд. Шундан суғориладиган ерлар – 122 минг гектарга яқин. Вилоят маркази – Қарши шаҳри. Вилоятдаги 13 та туман, 2 шаҳарнинг ҳар бири ўзига хос салоҳиятга эга. 50 йирик саноат корхонаси, 57 қўшма корхона, 14 минг 960 дан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти, 20 минг 333 фермер, 19 минг 917 деҳқон хўжаликлари фаолият юритмоқда. Вилоятда 2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 17 триллион 366 миллиард сўмни ташкил этди. Бандлик дастури доирасида 70 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. 2 минг 711 та, жумладан, саноатда 776 та, хизмат кўрсатишда 1 минг 115 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 820 та лойиҳа амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG