Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:46

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 26 январь куни Ўзбекистон ва Непал ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш борасидаги қўшма баённома изоланди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳужжат ҳукуматлар номидан Ўзбекистон ва Непалнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан имзоланди.

"Ўзбекистон Республикаси ва Непал, икки давлат ўртасида ўзаро тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойиллари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа риоя этган ҳолда, 1961 йил 18 апрелдаги дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси ва 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси бандларига мувофиқ дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилди", дейилади ҳужжатда.

Непал Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 134-давлат бўлди.

XS
SM
MD
LG