Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 16:17

Навальний ҳибсдан озод қилинди


Россиянинг Киров шаҳрида намойишга чиққан Навальний тарафдорлари.

Россияда 28 январь куни намойишга чиққан мухолифатчи Алексей Навальний тарафдорларидан 257 киши полиция томонидан қўлга олинди.

Москвада намойишга чиққан минггдан ортиқ одамга етакчилик қилган Навальнийнинг ўзи ҳам ҳибсга олинган эди. Бироқ ўша куни кечқурун у қўйиб юборилган. Навальнийга полиция айблов билдирадими ёки билдирмайди, деган савол очиқлигича қолмоқда.

Навальний намойишлар бгошланишидан олдин полициянинг кучли назорати остида эканини айтган эди:

-Менинг уйим полиция томонидан ўраб олинган. Гаражда ҳам полициячилар бор, ҳовлида полициячилар бор, квартирамда ҳам полициячилар ўтирибди. Ҳамма жойда полиция, полиция, полиция, -деган Навальний.

Мухолифатчи тарафдорларининг митинглари Россиянинг ўнлаб шаҳралари, жумладан, Москва, Петербург, Чебоксар, Уфа, Мурманск, Кемерово, Томскда бўлиб ўтди.

Навальний 2018 йилнинг мартида Россия президентлигига бўладиган сайловларга қўйилмагач, аҳолини бу тадбирни бойкот қилишга чақирди.

Навальнийга кўра, номзодини президентликка қўйишдан маҳрум қилиш ҳақида суд қарори ноқонуний, Россиядаги сайловлар эса адолатсиздир.

XS
SM
MD
LG