Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:21

Эрдўғон Афринни "террорчилардан тўла тозалаш"га ваъда берди


Эрдўғон ҳарбийлар билан Африндаги амалиётларни муҳокама қилмоқда.

Президент Режаб Тоййип Эрдўғон Туркия Суриянинг чегарадош ҳудудларини террорчилардан бирта-тўла тозалашига ваъда берди.

28 январь куни Эрдўғон ўзи мансуб бўлган “АК” партиясининг қурилтойида сўзлаган нутқида чегарадош ҳудудлар террорчилардан тозаланиши биланоқ Анқара Туркиядаги суриялик қочқинларнинг уйларига қайтарилиши масаласини назорат остига олишини билдирди.

Унга кўра, бугунги кунда турк қўшинлари ва Суриядаги иттифоқчи жанггарилар Африн минтақасидаги муҳим стратегик тепаликларни босиб олишга муваффақ бўлган.

Туркия ҳукумати 20 январда курд жанггариларини террорчи сифатида тан олинган Курд ишчи партиясига алоқадорликда айблаб, Афринда ҳарбий амалиёт бошлаган.

Суриядаги курд жанггарилари АҚШнинг “Ислом давлати” гуруҳига қарши курашдаги иттифоқчиси ҳисобланади. Вашингтон Африндаги амалиётлардан ташвиш билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG