Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 02:45

Ўзбекистон Марказий Осиёда аҳолиси энг диндор бўлмаган мамлакат экани иддао қилинди


Тошкентдаги Минор масжидида ибодат пайти.

Британиянинг The Telegraph нашри эълон қилган жаҳон давлатларининг диндорлиги рейтингида Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида охирги ўринни эгаллади.

Рейтинг муаллифларига кўра, Марказий Осиёдаги энг диндор давлат Тожикистон бўлиб, бу ерда аҳолининг 85 фоизи динга ишонади. Туркманистонда бу кўрсаткич, 80, Қирғизистонда 72, Қозоғистонда 64, Ўзбекистонда эса 51 фоизни ташкил қилади.

Нашрнинг ёзишича, мазкур рейтинг жаҳон давлатларида 2008, 2009 ва 2015 йилда диндорлик максаласида сўров олиб борган WIN/Gallup International жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан тақдим этилган.

Дунёда аҳолисининг 99 фоизгача бўлган қисми динга ишонадиган давлатлар қаторидан Эфиопия, Малави, Нигерия, Шри-Ланка ва Яман ўрин олди.

Аҳолисининг асосий қисми динга ишонмайдиган давлат қаторида Хитой ва Япония келтирилган. Хитойда аҳолининг 7 фоизи, Японияда 13 фоизи динга ишонар экан.

XS
SM
MD
LG