Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 09:55

KFC Ўзбекистон бозорига кирмоқчи, Тошкентда ишчиларни танлаш жараёни бошланди


Тўрт йил аввал Тошкентда KFC ва Starbucks брендлари сурати туширилган ва ёнига уч тилда “Тез кунда” деб ёзув ёзилган баннерлар пайдо бўлган эди. Бироқ бу Kokand Fried Chicken (Қўқоннинг қовурилган жўжалари) сўзи қисқартмаси экани айтилган эди.

KFC умумий овқатланиш халқаро тармоғи ресторанлари Ўзбекистионда ҳам очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputni нашри хабар қилди.

Маълумотда айтилишича, KFC бренидини Марказий Осиёда ривожлантириш билан шуғулланувчи Yum! Brands ширкатининг Россиядаги ваколатхонаси бу хабарни тасдиқлаган. Ширкатнинг билдиришича, бугунги кунда KFC ресторанлари учун Тошкентда ишчи ва хизматчиларни танлаш жараёни олиб борилмоқда.

Sputnik бу масалада ўз муштарийлари орасида сўров ўтказганини ва сўровда иштирок этганларнинг 48,8 фоизи KFC ҳамда McDonald's Ўзбекистон бозорига киришига қарши эканликларини билдиргани ҳақида ёзди.муштарийларга кўра, Ўзбекистон ўз фастфуд тармоғини ривожлантириши зарур.

KFC асосан товуқдан тез тотим таомлари ишлаб чиқарувчи халқаро тармоқ бўлиб, унинг бош қароргоҳи АҚШнинг Кентукки штатидагиЛуисвилл шаҳрида жойлашган. KFC McDonald's ширкатидан сўнг дунёда энг кўп савдо айланмасига эга умумий овқатланиш тармоғи ҳисобланади.

Озодлик радиоси аввалроқ Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа шаҳарларида эса сўнгги ойларда машҳур фастфуд ошхона ва қаҳвахоналар номларини эслатувчи KFFC, KFS, CFC ёки Starbox, King Burger тамаддихоналари очилгани тўғрисида хабар қилганди.

Бир қарашда бу кафелар жаҳонга машхур KFC, Burger King, Starbucks брендларига ўхшаб кетади, лекин эгаларининг айтишича, улар очган тамаддихоналарнинг бу брендларга мутлақо алоқаси йўқ.

XS
SM
MD
LG