Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:18

Навальний тарафдорлари якшанба кунги митингларда қатнашгани учун судланмоқда


Алексей Навальний тарафдорларининг "Сайловчилар забастовкаси" митинглари 28 январда бўлиб ўтди.
Алексей Навальний тарафдорларининг "Сайловчилар забастовкаси" митинглари 28 январда бўлиб ўтди.

Россияда 28 январь кунги акцияларда иштирок этганлар судланмоқда.

Якшанба куни ҳаммаси бўлиб акцияларнинг 350 иштирокчиси полиция томонидан ушланди. Улардан бир неча ўн кишига айблов ҳукми чиқарилди. Волгоградда қарийб 40 киши митинглар ўтказиш қоидасини бузганликда айбланиб, 10 минг рублдан жаримага тортилди.

Бундай судловлар Москва, Томск, Тула, Якутск шаҳарларида бўлиб ўтди.

Россиялик таниқли мухолифатчи Алексей Навальний тарафдорларининг митинглари Россиянинг ўнлаб шаҳралари, жумладан, Москва, Петербург, Чебоксар, Уфа, Мурманск, Кемерово, Томскда бўлиб ўтди.

Навальний 2018 йилнинг мартида Россия президентлигига бўладиган сайловларга қўйилмагач, аҳолини бу тадбирни бойкот қилишга чақирди.

Навальнийга кўра, номзодини президентликка қўйишдан маҳрум қилиш ҳақида суд қарори ноқонуний, Россиядаги сайловлар эса адолатсиздир.

XS
SM
MD
LG