Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 21:41

Судларга йўл қоидасини бузган дипломатларга жарима солиш ҳуқуқи берилди


Одил судлов рамзи ҳисобланадиган "Фемида".

Ўзбекистонда судлар йўл ҳаракати қоидасини бузган дипломатик даҳлсизликка эга шахсларга дипломатик ваколатхона рухсатисиз жарима солиш ҳуқуқига эга бўлди. Авваллари бунинг учун ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик сервис хизматидан рухсат олиниши лозим бўлган.

Podrobno.uz нашрининг 29 январда билдиришича, дипломатларга маъмурий жазо белгилаш тўғрисидаги инструкцияга тегишли ўзгартишлар киритилди.

Янги ўзгартишларга мувофиқ, бундан буён дипломат мақомидан қатъий назар автотранспорт воситасини тўхтатган милиция ходимига барча ҳужжатларни кўрсатишга мажбурдир.

Бундан ташқари дипломатлар бошқараётган автомашинанинг йўл қоидасини бузгани видотасвирга олинади.

Жаримани дипломат аввалгидай дипломатик сервис орқали эмас, барча ўзбекистонликлар каби жаримани қабул қилувчи кассаларда тўлайди.

XS
SM
MD
LG