Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 16:27

АҚШ расмийси "Мирзиёев ислоҳотларига баҳо бериш" учун Тошкентга келмоқда


АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс шу ҳафта ичида Тошкентга келади ва Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан учрашади.

Бу ҳақда 29 январь куни маълум қилган Давлат департаментининг билдиришича, ташрифдан мақсад “президент Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнидаги прогрессни кузатишдир”.

30 январда бошланиб 2 февралда якунланадиган сафарин Эллис Уэллс Лондондан бошлайди. У ерда Британия расмийлари билан учрашувлар ўтказгач, Уэллс Тошкентга жўнаб кетади.

Январь ойи бошларида Вашингтонга сафар қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Каримов президент Дональд Трампнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Макмастер билан учрашган эди.

Мирзиёев ва Трамп ҳокимиятга келганидан бери 2017 йилда икки марта –май ойида Саудия Арабистонида ўтган саммит ва Нью-Йоркда сентябрь ойида ўтган БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашган, лекин юзма-юз музокаралар ўтказмаган.

XS
SM
MD
LG