Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 23:40

Кобулдаги ҳарбий академияга қилинган ҳужумда 11 аскар ҳалок бўлди


Афғон ҳарбийлари ҳарбий академияга ҳужумдан сўнг йўлларни назорат қилмоқда.

Афғонистон пойтахти Кобулдаги ҳарбий академиясига қилинган ҳужумда 11 аскар ҳалок бўлди ва 16 аскар яраланди.

Ҳужум учун масъулиятин “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олгани тўғрисида 29 январь куни гуруҳ фаолиятини ёритувчи Amaq агентлиги маълум қилди.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Кобулда бирин-кетин кўплаб одамлар ҳаётига зомин бўлган террор ҳаракатлари содир этилди. Бу ҳужумлар учун масъулиятни Толибон ўз зиммаасига олган.

Афғонистондаги АҚШ қўшинлари подполковниги Коун Фолкнер мазкур ҳужумларга муносабат билдирар экан:

-Жанггарилар Афғонистондаги фаолиятини енгиллаштирувчи таянч пунктлари ва воситаларга эга бўлгани ортидан ҳам биз уларнинг ҳужумларига нишон бўлмоқдамиз,-деб айтди.

Ҳарбий академияга 2017 йилнинг 21 октябрида ҳам Толибон ҳужум қилган ва 15 курсант ҳалок бўлган эди.

Кобулдаги энг қонли ҳужумлардан бири шу йилнинг 27 январида содир этилди. Кобул марказидаги одамлар кўп тўпланган жойда худкуш бомба ҳужуми оқибатида ўлганлар сони 103 кишига, ярадорлар сони 191кишига етган. 28 январь Афғонистонда мотам куни деб эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG