Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 23:38

Сочида Сурия юзасидан "миллий мулоқот" анжумани бошланади


Сурия бўйича музокаралар Остонада ҳам ўтказилмоқда.

Россиянинг Сочи шаҳрида 30 январь куни Сурияда барқарорлик ўрнатишга қаратилган “Миллий мулоқот конгресси” деб номланган анжуман бошланади.

Москва анжуманга 1600 нафар делегат келишини билдирмоқда. Бироқ Сурия мухолифати Кремль ўртамчилигида ўтадиган анжуманда иштирок этиш нияти йўқлигини билдирган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Сурия мухолифати делегацияси иштирок этмаслиги анжуман ишига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

“Миллий мулоқот конгресси” анжуманидаСуриянинг янги конституциясини ёзиш бўйича чора-тадбирлар ва тартиблар аниқланиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG