Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:47

Москва яқинидаги ёнғинда 4 нафар тожикистонлик ҳалок бўлди


Иллюстратив сурат.

Тожикистоннинг 4 ватандоши Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида юз берган ёнғинда ҳалок бўлди.

Россия тергов қўмитаси матбуот хизматининг 29 январда билдиришича, 28 январда юз берган ёнғинда тожикистонлик 48 ёшли аёл ва унинг 6 ёшли набираси ёнғин пайтида, 48 ёшли эркак ва унинг 13 ёшдаги ўғли касалхонага олиб борилганидан сўнг ҳалок бўлган.

Маълумотда айтилишича, ёнғин чиққан кўп қаватли уйдаги бу хонадонни Тожикистоннинг 9 ватандоши ижарага олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG