Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:01

Вашингтон: Рус ҳарбий учоғи АҚШ учоғига 1,5 метргача яқинлашди


Расмий Вашингтон 29 январь куни Қора денгиз устида Россия ҳарбий учоғи АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг разведка учоғига ўта яқин келганини билдирди. Вашингтон билдирувига кўра, рус учоғи АҚШ самолётига 1,5 метр масофа қолгунича яқинлашган ва унинг йўлини кесиб ўтган.

29 январь куни эртароқ АҚШ Давлат департаменти Россияни хавфли ҳаракатларни бас қилишга чорлаган эди.

Ўша куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари EP-3 Aries II учоғи халқаро ҳавода содир бўлган ҳодиса ортидан ўз миссиясини эрта якунлаганини билдирди.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари эълон қилган билдирувда ҳаводаги тўсқинлик 2 соату 40 дақиқа давом этгани айтилади.

Россия Мудофаа вазирлиги «Су-27» ҳарбий учоғи АҚШ самолёти йўлини тўсганини тасдиқлаб, ҳодиса давомида хавфсизлик чораларига амал қилинганини таъкидлади.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари эса Россия учоқларини халқаро стандартларга амал қилишга чорлади.

XS
SM
MD
LG