Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:49

Ўзбекистон банкларида тушлик вақти яна ўзгартирилади


 Марказий банк биноси
Марказий банк биноси

1 февралдан бошлаб Ўзбекистон банкларида тушлик вақти ўзгартирилиб, соат 13:00 дан 14:00 гача қилиб белгиланди.

Марказий банк 27 январь куни қабул қилган махсус қарорда янги ўзгариш "тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шароитлар яратиш" мақсадида амалга оширилаётгани таъкидланган.

3 йил аввал мамлакат банкларида тушлик танаффус вақтини соат 14 дан 15 гача этиб белгиланган ва ўша пайтда ҳам бу "қулайликлар яратиш” мақсади билан изоҳланган эди.

2015 йил 4 майидан кучга кирган ўзгаришларни банк ходимлари "тушлик баҳона ходимларнинг намоз ўқиш учун масжидга боришининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган"ини айтиб, бунга норозилик билдиришганди ўша пайтда.

XS
SM
MD
LG