Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:55

Тбилиси метроси шифти қулаб, 14 одамни жароҳатлади (ВИДЕО)


Тбилиси метроси шифти қулаб, 14 одамни жароҳатлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:30 0:00

Тбилиси мэри Каха Каладзе Грузия пойтахти метро бекатларидан бирининг шифти қулаши ортидан 14 одам жароҳат олганини билдирди.

Ҳодиса 30 январь куни «Варкетили» бекатида содир бўлди.

Каладзе жароҳат олганлар орасида болалар ҳам борлигини билдирди.

Хабарларга кўра, шифохонага етказилганлар орасида полиция зобити ҳам бор.

Каладзе журналистларга жароҳат олганларнинг тиббий харажатларини шаҳар мэрияси қоплашини айтди.

Ҳодиса жойига ташриф буюрган Каладзе бекат ўтган йилда таъмирланганини, ҳодиса учун айбдорлар жазоланишини билдирди.

Тбилиси Шаҳар транспорти полицияси тергов ишларини бошлаб юборгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG