Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:38

Пентагон Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларга оид маълумотларни махфийлаштирди


Пентагон АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги маълумот ёйинланишини чеклади. Бу ҳақда мустақил федерал аудитор билдирди.

АҚШ ҳукуматининг Афғонистон бўйича бош назоратчиси – Қайта қуриш бўйича махсус бош инспектор (SIGAR) 29 январь куни эълон қилган уч ойлик ҳисоботда ёзилишича, инспектордан толиблар ҳамда ҳукумат бошқарувидаги ҳудудлар кўлами ҳақидаги маълумотни очиқламаслик сўралган.

Қолаверса, Пентагон Афғонистон ҳарбий ҳамда полиция кучлари ҳақидаги маълумотларни ҳам махфийлаштирган.

Махсус инспектор Жон Ф. Сопко ушбу ҳолат юзасидан хавотир билдирди.

Ғарб томонидан дастакланган Кобул ҳукумати 2014 йили НАТО кучларининг катта қисми Афғонистонни тарк этганидан бери кучайган толиблар ҳужумларини бартараф қилишга уриниб келмоқда.

XS
SM
MD
LG