Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

Остонада “соқол қўйиш учун рухсат бериш” меъёрлари белгиланмоқда


Қозоғистон расмийлари “беқарорлаштирувчи диний оқимларнинг ошкора намойишини” тақиқлаш доирасида рухсат бериладиган соқол эскизларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда 29 январь куни Қозоғистон фуқаролик жамияти ва дин ишлари вазири Нурлан Ермекбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, бунинг устида махсус экспертиза шуғулланади.

"Керак бўлса, у ерга соқоллар узунлиги ёзиб қўйилади. Гап ҳар қандай соқол ҳақида кетмаяпди, руҳонийларнинг соқоли ҳақида ҳам кетмаяпти. Гап бу ерда беқарорлаштирувчи оқимларга қўшилиб қолганлар ҳақида бормоқда", — дея баёнот берди Нурлан Ермекбаев. — "Ташқи кўринишлар билан бир қаторда улар томонидан айтилаётган гаплар, уларнинг ташвиқотларига ҳам эътибор қаратилади. Яъни мутахасислар ёппасига одамларни жалб қилавермайди."

Вазирлик бу кўринишларни “Диний фаолият ва диний бирлашмалар тўғрисида” қонун қабул қилинганидан сўнг “ИИВ ва МХҚ билан ҳамкорликда қўшма қонуний ҳужжат” бўйича белгилашади, вазирнинг фикрича, бу кўринишлар “ҳам ташқи, ҳам ғоявий, концептуал ва психологик" бўлиши керак.

XS
SM
MD
LG