Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:09

Венгрия Беларусга қарши қурол эмбаргоси бекор қилиниши тарафдори


 Белорус президенти Александр Лукашенко
Белорус президенти Александр Лукашенко

Венгрия Европа Иттифоқи Беларусга қарши жорий қилган қурол-аслаҳа эмбаргоси бекор қилинишини истайди. Бу ҳақда масала билан таниш бир неча манба хабар қилди.

30 январь куни исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Озодлик билан суҳбатлашиб, Венгрия Беларусга бериладиган эркинликлар сафига вертолётлар учун эҳтиёт қисмлар ҳамда ов спортларида ишлатиладиган мосламалар ҳам киритилишини исташини айтди.

Венгрия ҳозирча Беларусга енгиллик беришини сўраган ягона Европа давлатидир.

Иттифоқнинг 28 аъзоси эмбаргони бир овоздан узайтиришга келишиши учун 28 февралгача вақт бор.

2010 йилнинг декабрида Беларусда сайлов ортидан бошланган намойишлар куч ишлатиб бостирилиши ортидан Европа Иттифоқи Беларусга қарши қурол эмбаргосини жорий қилган эди. Бундан ташқари, бир неча ширкат ва шахсга, жумладан, президент Александр Лукашенкога тегишли мулк музлатилиб, уларга виза беришга чек қўйилганди.

2016 йилнинг февралида иттифоқ мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланганини айтиб, ширкат ва шахсларни санкциялар рўйхатидан чиқарди.

XS
SM
MD
LG