Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:15

Чақалоғини 5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди


 Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи Маърифат Қосимова ўз чақалоғини 5 миллион сўмга пуллаганликда айбланиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматига таяниб, хабар қилган daryo.uz нашрига кўра, Маърифат Қосимова чақалоғини таниши Тўйли Хадичевга пулаётган пайти қўлга олинган.

Қизириқ туман судининг жорий йил 26 январь кунги ҳукмига кўра, Тўйли Хадичев ҳам 6 йилга қамалган.

Суд Маърифат Қосимованинг 10 яшар қизи ва 7 яшар ўғли ва сотмоқчи бўлган 2 ойлик чақалоғини болалар уйига топшириш ҳақида қарор чиқарган.

Маърифат Қосимова ўтган йили ҳам судланиб, жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланган.

XS
SM
MD
LG