Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2018, Тошкент вақти: 01:10

Пойтахт Тошкент аҳолиси сўнгги 5 йил мобайнида фақат 5 фоизга кўпайган. Бу ҳақда 30 январь куни ЎзА хабар берди.

Маълумотда айтилишича, 2017 йилда Тошкент аҳолиси сони 2 миллион 465 минг одам бўлган. Бу кўрсаткич 2018 йил охирида 2 миллион 498 минг кишини ташкил этиши таҳмин қилинмоқда. 2012 йилда эса Тошкентда 2 миллион 342 минг, яъни бугунги кундагидан 5 фоиз кам аҳоли яшаган.

Хабарда йил охирига келиб, Тошкентдаги олийгоҳларда ўқиётган талабалар сони 7 минг одамга камайиши кутилаётгани айтилади. Айни пайтда Тошкент университетларида 109 минг одам ўқимоқда.

Ўтган йили Тошкентда сўнгги 5 йилда энг кўп пенсионерлар рўйхатга олинди. Тошкентда 326 минг пенсионер бор. Йил охирига бориб уларнинг сони 312 минг киши бўлиши кутилмоқда.

ЎзА мазкур маълумотлар манбасини келтирмаган.

XS
SM
MD
LG