Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 22:10

Ўзбекистон Тожикистоннинг битта туманига сув бера бошлади


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон Тожикистоннинг Сўғд вилояти Ашт туманига қишки суғориш мавсуми учун сув бера бошлади. Бу ҳақда Тожкистон матбуотига таянган ҳолда Podrobno.uz нашри 30 январда маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ашт туман раиси Зариф Мирдадо 2017 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон 2017 йилнинг охиридан бошлаб Шимолий Фарғона канали орқали сув бера бошлаганини билдирган.

“Биз қўшни давлат билан ҳамкорликда каналнинг 6 километрини тозаладик. Ўзбекистон томони ёнилғи берди, биз эса техникани жалб қилдик”, деди расмий.

Бош вазир Абдулла Ариповни 10 январь куни Душанбеда қабул қилган президент Эмомали Раҳмон сув-энергетика заҳираларидан фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон билан давлатлараро муносабатларни кучайтириш долзарб вазифа эканини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG