Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2018, Тошкент вақти: 20:59

АҚШ Молия вазирлиги 30 январь куни “Кремль ҳисоботи” деб номланган ҳужжатни эълон қилди. Ҳужжатга Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган 210 одамнинг исми тиркалган бўлиб, уларга нисбатан АҚШ томонидан санкциялар жорий этилиши мумкин.

Ҳужжатда Россия ҳукуматининг барча аъзолари, Путин маъмуриятининг ходимлари, давлат ширкатлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва олигархларнинг исмлари келтирилган.

“Кремль ҳисоботи”да таъкидланишича, рўйхатга тиркалган шахслар Путинга яқин бўлганлари учунгина ҳокимиятга ва бойликларга эга бўлган. Ҳужжатнинг ўзи рўйхатдаги одамларга нисбатан ҳеч қандай санкцияларни жорий этмайди, бироқ бу ҳужжат санкция жорий этиши мумкин бўлган АҚШ Конгресси талаби билан ишлаб чиқилган.

Президент Путин бу ҳужжатга муносабат билдирар экан:

-Муносабатларимизни йўқ даражагача қисқартириш бу ўта кетган аҳмоқликдир. Биз бу рўйхатни кутаётган эдик. Очиғини айтишим керакки, биз бу ҳужжатга жавоб тариқасида муносабатларимизни йўқ даражагача қисқартириши мумкин бўлган чоралар қўллашга тайёр эдик. Лекин бу қадамни ташлашдан тийилдик, -деб айтди.

Аввалроқ президент Дональд Трамп Конгрессни Россияга нисбатан янги санкциялар қабул қилинмаслигидан огоҳлантирган эди. Бироқ 30 январь куни АҚШ молия вазири Стивен Мнучин “яқин бир неча ой ичида янги санкциялар жорий этилиши”ни билдирди.

XS
SM
MD
LG