Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:21

Ройтерс агентлиги Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди


Жанубий Кореядаги Олимпиада қишлоғи.

Халқаро Олимпия қўмитаси Ройтерс агентлигини Жанубий Кореяда ўтувчи Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Кореянинг Рёнхап агентлигининг хабар беришича, Ройтер 28 январь куни Олимпиада оловини ёқишга тайёргарлик кўриш тадбирини суратга олиб, уни эълон қилиб юборгани ортидан мана шундай қарор қабул қилинган. Агентлик Халқаро Олимпия қўмитаси огоҳлантирувидан сўнг зудликда ўз сайтидан суратларни олиб ташлаган.

Олимпиада ташкилий қўмитаси бошқа оммавий ахборот воситаларига ҳам Ройтерс агентлигидан кўчириб босилган бу суратларни олиб ташлаш талаби билан мурожаат илди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими 9 февралда бўлиб ўтади. Бунга қадар Олимпиадага тайёргарлик юзасидан маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилиш тақиқланади.

XS
SM
MD
LG