Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 16:47

Бишкекдаги "Ўш бозори"да чиққан ёнғин оқибатида 3,5 минг квадрат метр жой ёниб кул бўлди


"Ўш бозори"даги ёнғин.

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги энг катта бозорлардан бири бўлган “Ўш бозори”да ёнғин чиқиши оқибатида 3,5 минг квадрат метр майдон ёниб кетди.

Уч соатдан ортиқ вақт давомида 15та ёнғин ўчириш бригадаси томонидан ўчирилган ёнғин 30 январь куни “Ўш бозори”нинг “Сейтек” деб номланган комплдексида юз берди. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Ёнғин оқибатида ўнлаб савдо шаҳобчалари куйиб кул бўлган.

Бишкек “Тез ёрдам” хизматининг маълум қилишича, ёнғин пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғинда иккита одам тутундан заҳарланган. Уларга воқеа жойининг ўзида тиббий хизмат кўрсатилган. Уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG