Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 13:54

Чоршанба куни тушга яқин Тошкентда зилзила юз берди


Armenia - earthquake generic, undate

Тошкентда 31 январь куни маҳаллий вақт билан соат 12дан 6 дақиқа ўтганида зилзила юз берди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг билдиришича, пойтахтда зилзила кучи рихтер шакласи бўйича 3 баллни ташкил қилган. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида зилзила кучи сезилгани ёки сезилмагани ҳақида маълумот йўқ.

Хабарда айтилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 473 километр олисликда, Афғонистон ҳудудида бўлган. Эпимарказда зилзила кучи 6 баллни ташкил қилган.

Бу Тошкентда сўнгги 10 кун ичида кузатилган иккинчи зилзила бўлди.

Тошкентда 23 январь куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 6дан26 дақиқа ўтганида ер қимирлаган эди.

“Газета.uz” Тошкент сейсмик станциясига таянган ҳолда зилзила кучи 4 балл бўлгани тўғрисида хабар берди.

Маълумотда айтилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 18 километр узоқликда Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятига қарашли Сариағаш шаҳрида бўлган.

Зилзила магнитудаси эпимарказда 3,9 баллни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG