Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:14

Трамп АҚШ Конгрессида мамлакатдаги вазият тўғрисида чиқиш қилди


АҚШ - Президент Дональд Трамп Конгрессда нутқ сўзламоқда. 2018, 30 январь.
АҚШ - Президент Дональд Трамп Конгрессда нутқ сўзламоқда. 2018, 30 январь.

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатдаги вазият юзасидан Конгрессда чиқиш қилди, маърузада АҚШнинг иқтисодий ютуқлари қайд қилиб ўтилган ва иммиграция борасида икки партиявийлик асосида қарор ишлаб чиқилиши лозимлигига чақириқ бор.

Трамп Конгресснинг қўшма мажлисида мансабига ўтирганидан бир йил ўтиб ва партиялар ўртасидаги бюджет ва болалик даврларида АҚШга олиб келинган ноқонуний миллионлаб муҳожирлар масаласида келишмовчиликлар сабаб федерал ҳукумат қисман фаолиятини тўхтатганидан бир ҳафта ўтиб чиқиш қилди.

АҚШ Президенти ўз чиқишида Хитой ва Россияни “бизнинг манфатларимиз, бизнинг иқтисодимиз ва бизнинг қадриятларимизга қарши турувчи рақиблар” деб таърифлади. У шунингдек Конгрессдан "Эрон билан эришилган ядровий битимнинг камчиликларини тўғирлашни” сўради ва АҚШ Шимолий Кореянинг қуролланишга қарши “максимал даражада” босимни кучайтиришда давом эттаверишни таъкидлади.

Кўп масалаларда Трамп яна бир бор “Ислом Давлати” ва “Ал Қоида”га қарши урушнинг давом эттирилиши, терроризмга қарши туриш, АҚШ сиёсатини қўллаб-қувватламайдиган мамлакатларга ёрдамларни камайтириш масаласида ўз маъмурияти мавқеини тасдиқлади. У шунингдек, бундан кейин Вашингтон ўз қўшинларини, жумладан Афғонистондан, олиб чиқилиш санасини эълон қилмаслигини маълум қилди.

Трампнинг нутқи 1 соату 23 дақиқа давом этди ва бир неча бор қарсаклар билан бўлиниб турди.

XS
SM
MD
LG