Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:01

10 яшар боланинг ўлимидан сўнг Тошкентда қувурлар панжара билан ўралмоқда


21 январ куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Қорақамиш 2/5 даҳасидан оқиб ўтувчи каналда оқиб кетган Абдулла Рўзибоевни маҳалла аҳли изламоқда.
21 январ куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Қорақамиш 2/5 даҳасидан оқиб ўтувчи каналда оқиб кетган Абдулла Рўзибоевни маҳалла аҳли изламоқда.

Тошкентда анҳорлар устидан ўтган коммунал хизматлар қувурларига панжаралар ва тақиқловчи белгилар ўрнатиб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб gazeta.uz хабар қилди.

Айрим фуқаролар қувурлардан каналдан ўтиш учун кўприк сифатида фойдаланмоқда. Натижада бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда, дейилади хабарда.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент ҳокими топшириғи билан барча коммунал хизматлар ва пойтахт ФВБ вакилларидан иборат бўлган ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Вазирлик фуқароларга мурожаат қилиб, маҳаллалардаги каналлар ва ариқлар устидаги коммунал қувурлар панжаралар билан тўсилмаган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (+99871)147−10−50 тезкор рақами ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтидаги «Вазирга савол» саҳифаси орқали маълумот бериш мумкинлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Тошкентдаги 134-мактабнинг ўн икки ёшли ўқувчиси Абдулла Рўзибоев сувга тушиб кетган дўстини қутқариб, ўз ҳаётини қурбон қилди. Болалар Қорақамишдаги канал устига ўрнатилган қувурдан югуриб ўтаётган бўлган.

XS
SM
MD
LG