Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 12:48

Ўзбек чегарачилари томонидан яраланган қирғизистонлик ватанига қайтарилди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги огоҳлантирувчи ёзув.

Ўзбекистон чегарачилари томонидан яраланган Қирғизистон фуқароси ватанига қайтарилди.

Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришча, ўзбек чегарачилари Асан Усенбаевни Ўш вилояти Қорасув туманидаги “Дўстлик” чегара ўтказиш пунктида қирғиз ҳамкасбларига топширган.

Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшаган Асан Усенбаев 27 январь куни чегара ҳудудида қўй боқиб юриб Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган. Бу ерда у чегарачиларнинг огоҳлантирувчи талабларига бўйсунмагани оқибатида унга қарата ўқ узилган ва Асан Усенбаев чап оёғининг сонидан яраланган эди. Шундан сўнг у Чуст туман касалхонасига ётқизилган ва Ўзбекистонда дастлабки тергов ишлари бошланган эди.

Қирғизистон расмийлари Усенбаевни ватанига қайтариш масаласида 28 январда Ўзбекистон расмийлари билан музокаралар ўтказган.

30 январда Ўзбекистон томони даволаниш муддати якунланиб, дастлабки тергов ниҳоясига етганидан сўнг Усенбаевни Қирғизистонга қайтаришга рози бўлгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG