Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 15:55

Ўзбекистон алоқа абонентлари жорий йилда тўққиз сондан иборат телефон рақамларига ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” ширкатига таянган ҳолда 31 январь куни Sputnik нашри хабар берди.

Бундай қарор Электрон алоқа халқаро иттифоқи тавсиялари ва “Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоғи системаси ва номерлаш режаси” талабларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

“2018 йилда телефон рақамлари 2та сонга кўпаяди, бу сонларни биз аввал термас эдик- бу регионнинг коди. Шундан келиб чиққан ҳолда халқаро телефон рақамларини териш тартиби ҳам соддалаштирилади”, дейилади хабарда.

Мобил телефонга қўнғироқ қилинганида ҳам, албатта, регион кодини териш шарт бўлади.

Хабарда таъкидланишича, 9та сондан иборат телефон рақамларига ўтиш замон талабидир, чунки бугунги кунда мавжуд бўлган 7та сонли телефон рақамлари диапазони мобил операторалари томонидан деярли ишлатиб бўлинди, бироқ мобил алоқа хизматига бўлган талаб эса ўсиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG