Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 23:43

Таниқли уламо Тариқ Рамазон икки аёлни зўрлашда гумонланиб ҳибс қилинди


Таниқли ислом уламоси Тариқ Рамазон.

Таниқли ислом уламоси Тариқ Рамазон Францияда полиция томонидан жинсий зўравонликда гумонланиб сўроқ қилинганидан сўнг ҳибсга олинди.

Франция расмийлари 31 январь куни 55 ёшли Тариқ Рамазонга нисбатан датлабки тергов бошланганини билдирди.

Мусулмон феминист фаол Ҳенда Аярий Рамазон уни 2012 йилда Париждаги меҳмонхоналардан бирида зўрлаганини иддао қилмоқда. Исми айтилмаётган яна бир аёл ҳам Рамазон уни 2009 йилда Лиондаги меҳмонхонада зўрлагани тўғрисида ариза ёзган.

Тариқ Рамазон ўзига билдирилаётган айбловни тан олмади. Унинг адвокатлари аёлларни Рамазон обрўсига путр етказиш учун тил бириктирганликда гумонламоқдалар.

Мисрдаги Мусулмон биродарлигига асос солган шахснинг невараси бўлган Тариқ Рамазон Оксфорд университетининг ислом тадқиқотлари бўйича профессори бўлган. У тез-тез ғарб матбуотида чиқишлар қилиб туради ва унинг Facebook тармоғидаги мухлислари сони 2 миллион кишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG