Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 09:46

Литва Россия билан чегарасига 45 километрли девор қурди


Литва - Россия чегараси.

Литва Россиянинг Калининград вилояти билан чегарасига девор қурди. Агентликларнинг хабар беришича, деворнинг узунлиги 45 километрни, баландлиги 2 метрни ташкил қилади.

Деворни барпо этиш учун Литва ҳукумати 1 миллион 300 минг евро маблағ сарфлаган.

Литва чегарачилари Би-би-си радиосига девор ноқонуний иммиграция ва сигаретлар контрабандасининг олдини олиш мақсадида қурилганини билдирганлар. Девор Россия томонидан қилиниши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужумларга қарши тўсиқ бўла олмайди.

2020 йилгача Литва Беларусь билан чегараларида ҳам мана шундай девор барпо этишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG