Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:27

Допинг истеъмолида айбланган рус спортчиларининг аксари оқланди


Спорт арбитраж суди допинг истеъмол қилган 39 россиялик спортчини Олимпиада ўйинларидан умрбод четлатиш қарорини бекор қилди.

1 февраль куни суд спортчиларнинг 28 нафари 2014 йилги қишки Олимпиада ўйинлари давомида допингга қарши қонунларни бузганини кўрсатувчи етарлича далил йўқ, дея қарор чиқарди.

Суд эълон қилган билдирувда «Ушбу 28 спортчининг аризаси ижобий кўриб чиқилди, уларга қарши санкциялар бекор қилинди ҳамда улар 2014 йил Сочида эришган индивидуал натижалар тикланди», дейилади.

Оқланган спортчилар эндиликда шу ой Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиши мумкин.

Арбитраж суди допинг қўлланганликда айбдор топилиб, бир умрга четлатилган 11 нафар спортчи фақат бу йилги Олимпиада ўйинларидан четлатилишини билдирди.

Халқаро Олимпия қўмитаси умумий ҳисобда 43 нафар рус спортчисини бир умрга ўйинлардан четлатган эди.

XS
SM
MD
LG