Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:50

Терговчиларга таҳдид қилган покистонлик сенатор лавозимидан четлатилди


Покистон Олий суди ўтган йилда терговчиларга таҳдид қилганликда айбланган сенаторни бир ойга қамаб, давлат ишларидан беш йилга четлатди.

1 февраль куни суд етакчи «Покистон мусулмонлари лигаси – Навоз» партиясига аъзо Ниҳол Нашмийга 50 минг рупий жарима ҳам солди.

Бундан бир кун аввал Нашмий 2017 йилнинг майида собиқ бош вазир Навоз Шариф ва унинг оиласини тергов қилаётганларга таҳдид қилгани учун узр сўраган эди.

2017 йил Покистон Олий суди Шарифни йил давомида олган қўшимча 10 минг доллар маблағ бўйича ҳисобот бермагани учун ишдан олган эди.

Сиёсатчининг ўзи эса бу маблағни умуман олмаганини айтиб, унга қўйилган айбловларни сиёсий қасос ўлароқ баҳолаб келади.

XS
SM
MD
LG