Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2019, Тошкент вақти: 18:45

"Мирзиёев ислоҳотларига баҳо бериш" учун Тошкентга келган АҚШ мулозими фаоллар билан учрашди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс.

1 февраль куни АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс Тошкентда фуқаролик жамият вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Озодликка учрашувда иштирок этган журналист Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.

“Давлат департаментининг юқори мартабали мулозими, асосан, президент Мирзиёев сиёсатининг фуқаролик жамияти вакилларига дахлдор қисми, муаммолар ва яқин истиқболда кутилаётган вазият билан қизиқди. Биз мамлакатдаги ижобий қадамлар, шунингдек, долзарб муаммолар ҳақида гапириб бердик”, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Абдураҳмон Ташановнинг таъкидича, "америкалик меҳмонларда президент Мирзиёев ташлаётган қадамлардан қониқиш, уни қўллаб-қувватлашга рағбат сезилган".

Шунингдек, журналистга кўра, Элис Уэллс Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев билан учрашган. Айни пайтда Элис Уэллснинг президент Мирзиёев билан учрашуви ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

АҚШ Давлат департаменти жорий йил 29 январида Элис Уэллснинг Тошкентга ташрифидан мақсад “президент Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнидаги прогрессни кузатишдир” деган эди.

Қуйида Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

"Мирзиёев ислоҳотларига баҳо бериш" учун Тошкентга келган АҚШ мулозими фаоллар билан учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:58 0:00
Бевосита линк

Январь ойи бошларида Вашингтонга сафар қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Каримов президент Дональд Трампнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Макмастер билан учрашган эди.

Мирзиёев ва Трамп ҳокимиятга келганидан бери 2017 йилда икки марта –май ойида Саудия Арабистонида ўтган саммит ва Нью-Йоркда сентябрь ойида ўтган БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашган, лекин юзма-юз музокаралар ўтказмаган.

XS
SM
MD
LG