Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:44

Совуқ сув яна қимматлайди. Сув учун пул юз фоиз олдиндан тўланади


14 февралдан бошлаб, совуқ сув тарифи ошади. Янги нархлар 29 январь куни тасдиқланган.

Аҳоли учун 1 куб метр совуқ сув нархи 190 сўмдан 195 сўмга, канализация хизматлари эса 155 сўмдан 162 сўмга қимматлайди.

Совуқ сув тарифи 6 ой аввал оширилган эди.

Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган ичимлик суви ва оқовалар учун олдиндан юз фоиз ҳақ тўлаш жорий этилди. Бу хизматлар учун олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчилар тизимдан узиб қўйилади.

Аввалдан ҳақ тўламагани учун сув тизимидан узиб қўйилган истеъмолчи тизимга қайта уланса, энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробаридан 10 баробаригача ҳақ тўлайди.

XS
SM
MD
LG