Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:35

ФСБ: Нижний Новгород шаҳрида исломий жангари ўлдирилди


Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг билдиришича, кейинги ойга белгиланган президентлик сайловида террор ҳужумини амалга оширишни режалаштирган исломий жангари ўлдирилган.

ФХХ 1 февраль куни эълон қилган билдирувда ёзилича, гумонланувчи қўлга олинишига қаршилик кўрсатгани учун отиб ўлдирилган.

Гумононувчининг уйи тинтув қилинганида қўлбола бомба, портловчи мослама қисмлари ва қурол аслаҳа топилган.

Россияда жорий йилнинг 18 мартига президентлик сайлови белгиланган. Сайловда президент Владимир Путин яна ғалаба қозониши кутилмоқда.

ФХХ тез-тез байрамлар ва муҳим ҳодисалар олдидан террор ҳужуми олди олинганини эълон қилиб туради.

XS
SM
MD
LG