Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:39

Тошкент вилоятининг Тутзор қишлоғидан Африка шери топилди


Иллюстратив сурат.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастури Тошкент вилояти Тутзор қишлоғидаги уйларнинг бирида Африка шери ноқонуний равишда сақлаб келинаётгани аниқлангани тўғрисида хабар берди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекцияси ва ички ишлар органлари ходимлари олинган тезкор хабарни текшириб кўриш учун Тутзор қишлоғига борган ва Гулноза Абзалованинг уйида саккиз ойлик шер боласи қафасда ноқонуний сақланаётганига гувоҳ бўлишган.

Шер боласи оч ва ёмон шароитда сақланган, у ориқ ва тумшуқлари тирналган ҳолатда топилган. Текширувчиларга йиртқични сақлашга ёки унга бўлган мулк ҳуқуқини асословчи бирор-бир ҳужжат тақдим этилмаган.

Шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига юборилди ва мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG