Линклар

20 феврал 2018, Тошкент вақти: 18:33

Тиллерсон Лотин Америкасини Россия ва Хитой "макрига учмасликка" чақирди


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Америка давлатларини Россия ва Хитойнинг “ташвиш уйғотувчи” ҳаракатларидан огоҳ бўлишга ва бу ҳавотирга қаши туриш учун Вашингтон билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Тиллерсон 1 февраль куни Мексикага боришдан олдин Техас штатида сўзлаган нутқида “Лотин Америкаси янги империалистик кучга муҳтож эмас”, деб айтди.

Тиллерсон Москва “демократик қадриятларни писанд қилмайдиган дўстона бўлмаган режимларга қурол ва ҳарбий техника сотишда давом этаётганини” алоҳида таъкидлади.

Тиллерсон ўз нутқида Чили, Аргентина, Бразилия ва Перунинг энг йирик савдо ҳамкори бўлган Хитойни ҳам танқид қилди ва Хитойнинг ҳар қандай таклифининг “ўзига ҳос нархи бор”, деб огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG