Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:15

ФТБ фаолияти тўғрисидаги махфий меморандум жума куни ошкор қилинади


Меморандум муаллифи Девин Нуньес
Меморандум муаллифи Девин Нуньес

Республикачи қонун чиқарувчилар томонидан тайёрланган махфий меморандум жума куни ошкор қилиниши мумкин. Унда Трамп сайловолди штабининг Россия билан эҳтимолий алоқаси билан боғлиқ тергов жараёнларига ФТБнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида маълум қилинади. Бу ҳақда Оқ уй вакиллари баёнот берди.

“Дональд Трамп ҳужжат мазмунидан хабардор қилинди ва у ҳужжатнинг эълон қилинишига розилик билдирди”, - деди президент ёрдамчиси. “Шундан сўнг Конгресс ҳужжатни нима қилиш кераклигини ҳал қилади”.

Меморандум тафсилотлари аниқ эмас. Турли манбаларнинг маълумотига қараганда, ҳужжатда ФТБ Трампнинг маслаҳатчиси Картер Пейжни кузатиш борасида махсус суддан санкция сўрар экан, судьяларни идора сўрови Хиллари Клинтон сайлов штаби томонидан қирсан ҳақ тўланган “Трамп досье”сидаги маълумотларга асослангани хақида огохлантиришмагани айтилади.

Ҳужжатда, маълумотларга кўра, ФТБнинг икки нафар ходимининг исми тилга олинади. Бу ходимлар шахсий ёзишмаларида Клинтонга ён босишган ва Трампга нисбатан рўйхуш билдиришмаган. Улар маълум муддат Трамп сайлов штабининг Кремл билан тил бириктирганини тергов қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллер гуруҳида ишлашган.

Конгресснинг қуйи палатаси Юридик қўмитаси аъзолари бўлмиш демократлар меморандум эълон қилинишга қарши кенг қамровли кампанияни бошлаб юборишди, улар ҳужжатда “махсус хизматларнинг фаолияти сиёсатлаштирилаётгани каби хавфли белгилар”ни кўришмоқда. Бошпрокуратура ва ФТБ раҳбарлари ҳам ҳужжатнинг эълон қилинишига қарши чиқишмоқда. Уларнинг сўзларига қараганда, ҳужжат "ҳодисаларни аниқ акс эттирмайди ва разведканинг муҳим маълумотлари ва уларни тўплаш сирларини фош қилиши мумкин”.

XS
SM
MD
LG