Линклар

20 феврал 2018, Тошкент вақти: 18:34

Ўзбекистон ҳукумати таниқли ёзувчи Садриддин Айнийнинг Самарқанддаги уй-музейини таъмирлаш учун 300 миллион сўм ($37 минг) ажратди.

«Биз уй-музей буюк Айний таваллудининг 140 йиллиги арафасида тўлалигича реставрация қилинишга умид қиламиз», деди Ўзбекистондаги тожиклар жамияти фаоли Амина Шарофиддинова.

Унинг сўзларига қараганда, расмийлар Садриддин Айнийнинг бюстини аввалги жойига қайтариши керак. Бюст узоқ вақт Айний уйи яқинидаги кўчада турган, кейинчаликуй ҳовлисига кўчирилган эди.

Садриддин Айнийнинг уй-музейи эски шаҳарнинг марказида, Регистон майдони ва ансамбли яқинида жойлашган. Бу уйга машҳур ёзувчи 1917 йилда кўчиб келган эди, ўшанда у Бухоро амири Сайид Олимхон таъқибидан қочиб келган.

Айний бу уйда, 50-йилларнинг бошига қадар, салкам 35 йил яшади. Уй икки қисмдан иборат, биринчи қисм XVIII аср сўнгги- XIX аср бошларида, иккинчи қисми эса 1930 йилларда Айний ва унинг дўстлари томонидан қурилган.

XS
SM
MD
LG