Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 21:51

Москва суди ўзбекистонлик журналист Али Ферузга бошқа давлатга чиқиб кетишга рухсат берди


Али Феруз

Москва шаҳар суди 2 февраль куни “Новая газета” журналисти Али Ферузни Россиядан чиқариб юбориш жараёнини тўхтатиб туриш ҳамда унинг бошқа давлатга чиқиб кетишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Свобода радиоси мухбири суд залидан хабар қилди. Қарорга биноан Феруз бошқа давлатга чиқиб кетгунига қадар шу пайтгача ушланиб турилгани жой – чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш муассасасида туриши лозим.

Олдинроқ Москванинг Басманний туман суди ўзбекистонлик журналист Али Феруз билан ҳамкорлик қилгани учун “Новая газета”ни 400 минг рубль жаримага тортгани ҳақда хабар қилинган эди.

Ҳақиқий исми Худойберди Нурматов бўлган Ўзбекистон ватандоши Али Феруз Россияда бир неча йилдан бери қочқинлик мақоми олишга ҳаракат қилиб келади. Лекин Россия ҳукумати унга қочқинлик мақоми беришдан бош тортган.

Али Феруз 2017 йилнингг август ойи бошларида Россияда қонуний ишлаш тартибини бузганликда айбланиб қўлга олинган эди. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, у ерда террор ташкилотига аъзоликда айбланиши мумкинлигини иддао қилмоқда.

Октябрь ойининг охирларида Али Феруз Андрей Сахаров номидаги "Жасорати учун" ордени билан мукофотланган эди.

Россия Олий суди “Новая газета”нинг Ўзбекистон ватандоши бўлган журналисти Али Ферузни Тошкентга депортация қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилган. Олий суднинг 24 январда чиқарган ажримига кўра, Али Ферузнинг иши қайта тергов қилинади.

Москванинг Басманний туман суди 2017 йил ноябрида Али Ферузни Россияда ноқонуний ишлаётганликда айбдор, деб топиб, уни Ўзбекистонга депортация қилиш ҳамда 5000 рубль миқдорида жаримага тортиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG