Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:54

Тошкентда паспорт хизмати ва прописка вақтинча тўхтатилади


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 5 феврал кунидан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси янги бинога кўчиши муносабати билан паспорт хизмати бир ҳафтага тўхтатилишини маълум қилди.

Вазирликка кўра, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 5-уй манзили бўйича янги бинога кўчмоқда.

Шу боис, биометрик паспорти ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш, жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш, чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш, чет эл фуқароларини Ўзбекистонга таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш, вилоятдан келганларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича прописка қилиш 11 февралгача тўхтатилади, - дейилган ИИВ расмий сайтида.

XS
SM
MD
LG