Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 17:01

Испания ҳукумати россиялик компьютер дастурчиси Пет Левашовни АҚШга экстрадиция қилди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Қўшма Штатлар Левашовни киберқаллобликда айбламоқда.

АҚШга топширилган Левашов устидан илк маҳкама жума куни Коннектикут штати судида бўлди.

Россиялик комльютер дастурчиси судда ўзига қўйилган барча айбловни рад этди.

Левашов ўтган йил апрел ойида Испаниянинг Барселона шаҳрида ҳибсга олинган эди.

У спам ва бошқа бузғунчи дастурларни тарқатиш ва фойдалаувчиларнинг шахсий маълумотини йиғиш бўйича глобал тармоқни тузганлик ва уни бошқарганликда айбланмоқда.

Агар у айбли деб топилса АҚШда 50 йилдан кўпроқ муддатга қамалиши мумкин.

АҚШ ҳукумати Россияни ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайлови даврида Демократлар партияси э-маилларини бузиб киришда айблаб келмоқда. Россия томони сайлов натижасини Доналд Трампнинг фойдасига ўзгартиришда айбланмоқда. Ўз навбатида, Россия ҳукумати Америка томонининг барча айбловларини рад этган.

XS
SM
MD
LG