Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:38

Францияда ислом уламоси жинсий зўравонликда айбланмоқда


Францияда таниқли ислом олими Тариқ Рамаданга нисбатан жинсий зўравонлик айблови эълон қилинди.

Ислом уламосига бундай айблов икки аёлнинг шикояти асосида қўйилмоқда.

Швейцария фуқароси бўлган 55 ёшли Рамаданни икки кун аввал Франция полицияси ҳибсга олган эди.

Францияда яшовчи аёллар ҳуқуқлари учун курашчи, мусулмон феминист Ҳенда Аярий Рамадан уни 2012 йилда Париждаги меҳмонхоналардан бирида зўрлаганини иддао қилган.

Исми айтилмаётган яна бир аёл ҳам Рамадан уни 2009 йилда Лиондаги меҳмонхонада зўрлагани тўғрисида шикоят қилган.

Тариқ Рамаданнинг ўзи бу айбловларни тан олмади.

У бу иддаоларни ўз обрўсига футр етказиш мақсадида қилинган фитна демоқда.

XS
SM
MD
LG