Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 09:56

Италияда одамларни машинадан ўққа тутган шахс қўлга олинди


Италиянинг марказий қисидаги Мацерата шаҳрида рўй берган бир қанча отишмада камида олти одам жароҳатланди.

La Repubblica рўзномаси хабарига кўра, номаълум шахс харакатланаётган машинадан одамларни ўққа тутган.

Полицияга кўра, одамларни ўққа тутишлар шаҳарнинг бир қанча қисми, шунингдек шаҳар марказида ҳам рўй берган.

Италиянинг Rai телеканали эса одамларни ўққа тутгани гумонланаётган оқ танли одам қўлга олингани ҳақда хабар қилди.

Гумонланувчи қўлга олинганида бўйнида Италия байроғи бўлган.

Ҳужум ирқий адоват негизида амалга оширилган, деган фаразлар бор.

Полицияга кўра, ҳужумда жароҳат олганларнинг барчаси хорижликлардир.

Италиядаги айрим нашрлар жабрланганлар авфрикалик муҳожирлар экани ҳақда ёзди.

Шаҳар ҳокими отишмалар боис аҳолини иложи борича уйдан чиқмасликка чақирди.

XS
SM
MD
LG