Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 09:05

Эронлик 3 насроний исломий суд қарори устидан шикоят қилди


Пастор Виктор Бет Тамраз, Амин Афшор Нодирий ҳамда Ҳади Асгарий

4 февраль куни «инжилни тарғибот қилиш» ҳамда «ноқонуний тарзда черков амалларини бажариш»да айбдор деб топилган уч эронлик насроний шикоятини Эрон инқилобий гвардияси суди кўриб чиқади.

Пастор Виктор Бет Тамраз, Амин Афшор Нодирий ҳамда Ҳади Асгарий 2017 йилда шартли равишда 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шариат асосида иш кўрган судялар, жумладан, Нодирийни шакколикда айблаб, қўшимча 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Инқилобий суд мазкур ишни тугатиши, қарорларни ўз кучида қолдириши ёки ишни Эрон Олий судига ошириши мумкин.

Эрон Инқилобий суди 1979 йилда мамлакатнинг исломий ҳукумати мафкурасига қаршилар билан курашиш мақсадида тузилган. Суд олдига келиб тушган ишларни судьяларсиз, адвокатларсиз ва кўп ҳолларда муайян далил-исботсиз кўриб чиқишидан шикоятлар бор.

Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ вакиллари Эронни уч насроний судини адолат билан ўтказишга чақириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG